8:18 | 04.06.24
Фатво маркази эҳтиётсизлик оқибатида тарқалиб кетган хабар юзасидан узр сўради. Криптовалюталар бўйича фатво лойиҳаси илмий-тадқиқот ишлари ниҳоясига етмаган.
Ислом динида биткоин, ноткоин ва криптовалюталар билан муомала ҳаромлиги айтилганди. Фатво маркази матбуот хизмати мазкур хабарга тузатиш киритди.
Қайд этилишича, 2024 йил 3 июнь куни Фатво маркази томонидан «Криптовалюталар савдоси жоизми?» деган мавзуда савол-жавоб лойиҳаси техник сабабларга кўра, эҳтиётсизлик оқибатида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган.
«Фатво маркази директори Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва у кишининг ўринбосарлари муборак ҳаж сафарида экани, мазкур фатво лойиҳаси атрофидаги илмий-тадқиқот ишлари ҳали ниҳоясига етмагани ва шунингдек, замонавий масалаларни кенг қамровли ўрганиш ишлари олиб борилаётганини билдирамиз. Сиз азизлардан узр сўраган ҳолда ушбу фатво устидаги илмий тадқиқотларни ниҳоясига етказиб, қайта эътиборингизга ҳавола қилинишини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: