9:13 | 10.03.24

                       

Ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

«Ўзгидромет» 11-13 март кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 11 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 12-13 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-12 мартда -3…+2 даража, 13 мартда -0…-5 даража, кундузи 11 мартда +8…+13 даража, 12-13 мартда +6…+11 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 11 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 12-13 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 11 мартда кечаси +5…+10 даража, кундузи +13…+18 даража, 12-13 мартда кечаси +3…+8 даража, кундузи +7…+13 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 11-12 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 13 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +3…+8 даража, кундузи 11 мартда +13…+18 даража, 12-13 мартда +8…+13 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 11-12 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 13 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-12 мартда +5…+10 даража, 13 мартда +3…+8 даража, кундузи 11 мартда +13…+18 даража, 12-13 мартда +9…+14 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 11 ва 13 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 12 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11 ва 13 мартда +2…+7 даража, 12 мартда +5…+10 даража, кундузи 11 мартда +11…+16 даража, 12-13 мартда +7…+12 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, , 11-12 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 13 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиш хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 мартда кечаси -2…+3 даража, кундузи +5…+10 даража, 12 мартда кечаси ва кундузи +0…+5 даража, 13 мартда кечаси ва кундузи -0…-5 даража бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: