20:12 | 07.08.24

                       

Халқаро аэропортда фуқаронинг чамадонидан кучли таъсир қилувчи дорилар топилди

Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда ўзбекистонлик жами 789 дона кучли таъсир қилувчи дориларни олиб ўтаётган вақтда қўлга олинди.

Халқаро аэропортда кучли таъсир қилувчи дориларни олиб ўтаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда «Тошкент-АЭРО» ИБК ахборот хизмати Bugun.uz’га хабар берди.

Қайд этилишича, 6 август куни соат тахминан 10:00 ларда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона ходимлари томонидан «Дели-Тошкент» йўналиши бўйича  учиб келаётган ўзбекистонликка тегишли йўл сумкалари божхона кўригидан ўтказилган.

Фото: «Тошкент-АЭРО» ИБК ахборот хизмати.

Унга кўра, божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган сифати кафолатланмаган, ҳеч қандай шифокор томонидан берилган тасдиқловчи ҳужжатларсиз жами 261 дона «Pregabalin Capsules IP 300 mg» номли дори воситаси, 465 дона «Trameb – P Tramadol Hydrochloride and Acetaminophen Tablets USP» номли дори воситаси ва 63 дона «Tropicamide Eye Drops IP 5 ml» номли дори воситалари борлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: