18:44 | 09.09.24

                       

Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 61 млрд доллардан ошди

Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 61 млрд доллардан ошгани маълум бўлди.

2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 61 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Марказий банк статистикасида келтирилган.

Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров 5 сентябрь куни парламент йиғилишида 2024 йилнинг I ярмида Ўзбекистоннинг давлат қарзи қолдиғи 37 миллиард долларни ташкил этганини маълум қилди. Шундан давлат ташқи қарзи 30,9 миллиард доллар, ички қарзи 6,1 миллиард долларга етган. Қўчқоровнинг Халқаро валюта жамғармаси ҳисоботига таяниб айтишича, ҳозирда Ўзбекистоннинг давлат қарзи мўтадил даражада.

Мамлакат давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбати 2024 йилда 37 фоиз, 2025 йилда 37,4 фоиз, 2026 йилда 37,9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Шу билан бирга, 2024 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 100 миллиард доллардан, 2025 йилда 125 миллиард доллардан, 2026 йилда 140 миллиард доллардан ортиши тахмин қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: