21:04 | 09.09.24
Болалар омбудсмани Андижонда ўқувчи мактабдошини калтаклаб, пул талаб қилгани юзасидан муносабат билдирди.
Андижонда ўқувчи мактабдошини калтаклагани юзасидан Болалар омбудсмани ўрганиш ишларини бошлади.
Аниқланишича, Андижон вилояти Асака туманидаги 34-сонли ихтисослашатирилган давлат умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчилари А.Х. ва М.Р. (2009 йилда туғилган ўғил болалар) ўртасида ўзаро жанжал келиб чиқиб, А.Х. М.Р. ни уриб, тан жароҳати етказган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Вазият юзасидан Болалар омбудсмани ўз кузатувини давом эттиради. Бу борада қўшимча маълумот берилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: