12:47 | 09.09.24
Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этган чемпионларнинг кортежи шаҳар бўйлаб ҳаракатланади — харита.
Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси аъзолари бугун Ўзбекистонга етиб келади.
XVII ёзги Паралимпия ўйинларида тарихий натижа кўрсатиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчилар бугун соат 18:00да Ўзбекистонга етиб келади. Чемпионлар Тошкент аэропортида (терминал-3) тантанали кутиб олинади.
Аэропортда ўтказиладиган тантанали кутиб олиш маросимидан сўнг, спортчиларимиз ўтирган автобус кортежлари шаҳар бўйлаб ҳаракатланади
Чемпионларни муносиб кутиб олиш мақсадида масъуллар зарур тайёргарликларни кўришмоқда. Харитада чемпионларнинг кортежи шаҳар бўйлаб ҳаракатланадиган йўналиш кўрсатиб берилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: