23:56 | 08.09.24

                       

Сирдарёда 6 та машина иштирокида автоҳалокат содир бўлди

Сирдарёда светофорга тўхтаган машина орқасидан 5 та машина «етиб олди» (видео).

Сирдарё вилояти, Оқ олтин тумани, «Янги давр» маҳалласида 8 сентябрь куни соат 18:00 ларда, бир неча автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Сирдарё вилояти ЙҲХБ хабарига кўра, «Gentra» русумли автомобил тартибга солинган пиёдалар светофорида тўхтаган. Шунда унинг орқа томонидан оралиқ масофани сақламаган ҳолда келган 5 та автомобил бир-бирига урилган

Оқибатда, барча 6 та транспорт воситаси техник шикастланган, тан жароҳати олганлар йўқлиги таъкидланмоқда.

Ҳодиса юзасидан Оқ олтин тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: