22:53 | 09.09.24
Экология мансабдор ходими ноқонуний қум қазиб олганларга чора кўрмаслик учун уч минг доллар пора олди.
Давлат хавфсизлик хизматининг (ДХХ) Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз дарё бошқармаси давлат муассасасининг Қашқадарё вилояти бўлими мансабдор ходими ушланди.
Қайд қилинишича, у Қарши туманида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан махсус техникалар ёрдамида Қашқадарё атрофидан ноқонуний равишда қум қазиб олинаётганини аниқлаган. Сўнгра, унга нисбатан чора кўрмаслик ва ушбу ноқонуний ҳолат юзасидан жарима майдончасига жойлаштирилган экскаватор-юклагич техникасини чиқариб бериш, шунингдек, келгусида қум қазиб олишида раҳнамолик қилиш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган.
Ҳолат юзасидан мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: