15:27 | 22.05.24

                       

«Ҳаж-2024» мавсумига нечта чартер йўловчи парвозлари амалга оширилиши маълум бўлди

«Ҳаж-2024» мавсумига нечта чартер йўловчи парвозлари амалга оширилиши маълум бўлди. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси парвоз давомида махсус таомлар тарқатишни талаб қилди.

«Ҳаж-2024» мавсумига 124 та чартер йўловчи парвозлари амалга оширилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, «Uzbekistan Airways»нинг «Ҳаж-2024» дастури доирасидаги барча авиақатновлари Boeing 767 ҳаво кемаларида амалга оширилади. Республика аэропортларида рўйхатдан ўтиш вақтида йўловчилар нонушта билан таъминланади.

Парвоз давомида эса Ўзбекистон Мусулмонлари идораси талабларини инобатга олган ҳолда тайёрланган махсус таомлар тарқатилади. Бундан ташқари, Uzbekistan Airways Sales филиали томонидан Ўзбекистондан Саудия Арабистонига зиёратчиларни олиб бориш даврида кассирларнинг кечаю кундуз ишлаши ташкил этилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: