10:55 | 23.05.24

                       

«Ҳаж 2024»да илк зиёратчилар Тошкентдан Мадинага учиб кетди

«Ҳаж 2024»да илк зиёратчилар Тошкентдан Мадинага учиб кетди (фото)

«Ҳаж-2024» дастури доирасида 2024 йил 23 май куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент – Мадина йўналишидаги биринчи авиақатнови Тошкент вақти билан соат 1:40 да жўнаб кетди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Uzbekistan Airways

«Ўзбекистон Республикаси шаҳарларидан Мадина шаҳрига жами 124 та чартер авиақатнови ва 15 130 нафар йўловчи ташуви амалга оширилади. Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳаж-2024» дастури бўйича расмий ҳамкори ҳисобланади», — дейилади хабарда.

Фото: Uzbekistan Airways

Ўзбекистон шаҳарларидан Мадина шаҳрига жами 124 та чартер авиақатнови ва 15 130 нафар йўловчи ташуви амалга оширилади.

7 июнгача Ўзбекистоннинг 10 та шаҳридан (Тошкент, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Нукус, Урганч) Мадинага парвозлар амалга оширилади. Бу йил Ҳаж сафарига энг кўп зиёратчилар Тошкентдан — 24 та рейсда 5830 йўловчи боради.

Фото: Uzbekistan Airways

Намангандан 14 та, Фарғонадан 6 та, Самарқанддан 4 та, Бухоро, Қарши ва Термиздан 3 тадан, Урганч ва Навоийдан 2 та ва 1 та рейс Нукусдан амалга оширилади. Ўзбекистондан жами 15 130 нафар зиёратчи Ҳаж зиёратини адо этади. Жиддадан Ўзбекистон шаҳарларига қайтувчи парвозлар эса 22 июндан 12 июлгача бажарилиши режалаштирилган.

«Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳар йили зиёратчиларнинг яқинларига терминал ва унинг атрофида тирбандлик ҳолатини юзага келтирмаслик учун аэропортга келмасликни ва ўз яқинларини масжидларда кузатишларини тавсия қилади», — дейилади Uzbekistan Airports хабарида.

Таъкидланишича, зиёратчилар аэропортга тартибли равишда махсус автобусларда етиб келади, рўйхатдан ўтгач, етарлича ўриндиқлар ўрнатилган жўнаб кетиш зонасига йўл олади. Самолётга чиқишни кутиш вақтида зиёратчиларга ичимлик ва газаклар таклиф этилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: