19:21 | 24.05.24
Хоразмда икки ўқувчини калтаклаган устоз ишдан олинди. Устоз ўқувчиларга танбеҳ бермоқчи эканлигини айтган.
Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати мактаб ўқитувчиси 2 нафар 6-синф ўқувчиларини дарс хонасида калтаклагани бўйича расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 24 май куни ижтимоий тармоқларда «Хоразмда мактаб ўқитувчиси 2 нафар ўқувчини дарс хонасида калтаклади» сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқатилган. Ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.
Ўрганиш давомида воқеа жорий йилнинг 23 май куни Тупроққалъа туманидаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактабида 6-синф ўқувчиларига география фани дарс машғулоти ўтказилаётган пайтда содир бўлганлиги аниқланган.
Ўқитувчи мазкур синфнинг 2 нафар ўқувчисига ўзаро гаплашиб ўтиришгани учун танбеҳ бериб, уларга нисбатан қўпол муносабатда бўлган. Воқеадан кейин ўқитувчи ўз хоҳишига кўра ариза ёзганлигини ва ишдан бўшатилганлигини маълум қилинди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: