23:20 | 29.12.23

                       

Хоразмда Қорбобо билан «махсус рейд» ўтказилди

Қорбобо қоида бузмаган ҳайдовчиларга Янги йил совғаси берди.

Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан «махсус рейд» ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Ўтказилган рейдда асосий эътибор 2023 йил давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларни аниқлашга қаратилган. Рейда давомида Қорбобо ҳам иштирок этиб, вилоят маркази — Урганч шаҳрида 20 дан ортиқ ҳайдовчига совғалар топширган.

Фото: Хоразм вилояти ИИБ

Қайд этилишича, ушбу кўринишдаги рейд тадбирларидан асосий мақсад ҳайдовчиларнинг келгусида қоидабузарлик содир этишларини имкон қадар камайтиришдан иборатдир.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: