13:11 | 21.12.23

                       

Хоразмда саксовулни қўпориб, ноқонуний олиб кетаётган шахс ушланди

Ҳуқуқбузар БҲМнинг 10 баробаридан 20 баробаригача жаримага тортилиши мумкин.

Хоразмда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоят Экология бошқармаси ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тунги рейд тадбирлари ўтказилди.

Тупроққалъа туманида ўтказилган рейд давомида фуқаро А.Б. 12,6 метр куб ҳажмдаги табиий ҳолда ўсувчи саксовул ўсимлигини қўпориб, машинасида олиб кетаётганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан А.Б.га нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Унга кўра, ҳуқуқбузар БҲМнинг 10 баробаридан 20 баробаригача (3 400 000 — 6 800 000 сўм) жаримага тортилиши мумкин.

Қонуний чора кўриш мақсадида жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман судига юбориш учун қўшимча ҳужжатлар тайёрланмоқда. Фуқаронинг машинаси эса қонуний чора кўрилгунига қадар вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: