17:41 | 26.12.23

                       

Humo Air билет нархлари. Москва, Сочи, Санкт-Петербург ва бошқа шаҳарлар

Humo Air авиакомпанияси рейсларига билет сотиб олмоқчимисиз? Унда нархлар билан танишинг

Бугунги кунда Ўзбекистонда кўплаб авиакомпаниялар фаолият юритиб, хорижий ва маҳаллий рейслар амалган оширилмоқда. Сиз ҳозирда истаган авиакомпания самолётида сафарга чиқишингиз мумкин. Улардан бири Humo Air компаниясидир.

Humo Air.
Фото: uzbekistan airports

Bugun.uz Humo Air самолётлари билети нархлари ҳақида маълумот беради

Humo Air авикомпаниясидан чипта сотиб олмоқчи бўлсангиз компания web-сайти сиз учун энг қулай воситадир. Сабаби, сайтдаги харитада шаҳарлар ва давлатлар белгиланган, улар устида самолёт чипталари нархлари ҳамда учиш саналари қайд этилган.

Фото: кадр
Фото: кадр

Шунингдек, компания сайтида Россияга учувчи рейслар рўйхати мавжуд бўлиб, бу ерда шаҳар ва нархни кўришингиз мумкин.

Қуйидаги ҳавола орқали компания web-сайтига ўтишингиз ва чипта нархлари билан танишиб чиқишингиз мумкин

Фото: кадр

Москва — 1 368 730 сўм,

Сочи — 838 489 сўм,

Уфа — 752 669 сўм,

Санкт-Петербург — 958 068 сўм,

Қозон — 1 436 395 сўм,

Новосибирск — 768 875 сўм

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: