22:18 | 03.04.24

                       

ИИВ террочилик хуружларига чақириқлар бўйича аҳолига мурожаат билан чиқди

ИИВ террочилик хуружлари ҳақидаги чақириқлар юзасидан аҳолига мурожаат билан чиқди. Унга кўра, охирги вақтларда мамлакатларда содир этилган террорчилик ҳаракатларидан сўнг Ўзбекистон ҳамда қўшни давлатлар фуқароларига интернет ижтимоий тармоқлари орқали пул эвазига жамоат жойларини миналаштириш таклиф қилинган хабарлар келиб тушмоқда.

Ички ишлар вазирлиги террорчилик хуружлари ҳақида тарқалган чақириқлар юзасидан аҳолига мурожаат билан чиқди.

Қайд этилишича, Охирги вақтларда дунёнинг турли мамлакатларида содир этилган террорчилик ҳаракатларидан сўнг, республикамиз ҳамда қўшни давлатлар фуқароларига интернет ижтимоий тармоқлари орқали пул мукофоти эвазига савдо ва кўнгилочар марказлар, мактаблар ва бошқа жамоат жойларини миналаштириш таклиф қилинган хабарлар келиб тушмоқда.

Таъкидланишича, бу каби провокацион хабарлар асосан «Телеграм» мессенжери орқали юборилиб, унда номаълум шахслар турли миқдорда пул тўлаш, қурол-яроғ билан таъминлаш ва ҳаракатлар режасини юборишга ваъда бериб, ушбу ҳаракатларга рад жавобини эътиборга олмайдилар. Энг хавфли жиҳати шуки, ёвуз ниятли шахсларнинг хабарлари кўп ҳолларда болаларга юборилмоқда. Шунингдек болаларнинг шахсий маълумотлари орқали уларни қўрқитиш ҳолатлари кузатилмоқда. Провокаторлар ўзларининг фотосуратлари ва рақамларини яширган ҳолда фаолият юритадилар.

«Ҳурматли фуқаролар! Агарда Сизга бу каби хабарлар келиб тушса ваҳимага тушманг ва уларни очиқ чатлар, танишларингиз ва дўстларингизга юбормай, дарҳол «102» рақамига қўнғироқ қилиб, ички ишлар органларига хабар беринг. Хабар юборувчиларни блокланг ва улар билан ёзишма ва суҳбатга киришманг», дейилади мурожаатда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: