12:20 | 18.01.24

                       

Икки вилоятнинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси кузатилиши мумкин

«Ўзгиромет» қор кўчиш хавфидан огоҳлантириш билан чиқди.

2024 йил 19-21 январ кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси кузатилиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» тезкор гидрометеорологик ахборот эълон қилди.

Жумладан:

  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
  • Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

«Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: