21:20 | 26.06.24

                       

Иккинчи аёлининг 11 яшар қизини мунтазам зўрлаб келган блогер қўлга олинди

Иккинчи аёлининг 11 яшар қизини мунтазам зўрлаб келган блогер қўлга олинди. Унинг биринчи оиласидан 5 нафар фарзанди бўлган.

Иккинчи аёлининг 11 яшар қизини зўрлаган эркакга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, блогер ниқоби остидаги 5 нафар фарзандли ота қонуний хотини бўла туриб, бошқа бир эркак билан расмий никоҳи бекор қилинмаган аёлни ўзига иккинчи хотин қилиб олган. Шу билан ҳам қониқмай, иккинчи хотинининг вояга етмаган (11 яшар) қизини ҳам мунтазам зўрлаб келган.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбариятининг аралашуви билан боланинг ҳуқуқлари поймол бўлиши олди олинган. Ҳозирда жабрланувчига зарур тиббий, психологик ва ижтимоий кўмак кўрсатилмоқда.

Вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий жиноят содир этган 31 яшар А.К. рад этиб бўлмас далиллар билан қўлга олиниб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: