16:39 | 12.02.24

                       

Инновацион ривожланиш агентлиги 906 та лойиҳа талабномадан 59 фоизи кейинги босқичларга тавсия этилмаганини айтди

Ўзбекистонда 2023 йилда ягона электрон платформа орқали қабул қилинган илмий фаолиятга оид 906 та лойиҳа талабномадан 539 таси кейинги босқичларга тавсия этилмаган. Инновацион ривожланиш агентлиги бунинг сабабини очиқлади.

АОКАда ўтказилган брифингда Инновацион ривожланиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Уларнинг 264 таси  (29 фоизи) техник ва молиявий-иқтисодий экспертиза босқичларида ҳамда 270 таси (30 фоизи) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги фан йўналишлари бўйича илмий-техник кенгашлар хулосасига кўра кейинги босқичларга тавсия этилмади.

Бунинг асосий сабаблари, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси тўғрисида низом шартлари ва талабларига жавоб бермаганлиги ва шакллантирилган лойиҳалар қўйилган талабларга мос келмаган.

Ўтказилган танловлар натижасига кўра 2023 йилда ғолиб деб топилган лойиҳа ижрочи ташкилоти ҳамда раҳбарлари билан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида умумий қиймати 248,3 млрд сўм бўлган жами 161 та лойиҳaни амалга ошириш бўйича шартномалар тасдиқланди.

Ҳозирги кунда, илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида  бажарилаётган лойиҳаларнинг умумий қиймати 970,0 млрд сўм бўлиб, 558 тани ташкил этмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: