12:19 | 07.03.24

                       

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан Илзат Қосимов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Илзат Қосимовнинг инвестициялар, саноат ва савдо вазирига ўринбосар этиб тайинлангани бўйича Президент қарори қабул қилинган.

Аввалроқ сув хўжалиги вазирига икки нафар ўринбосар тайинланганди. Ушбу лавозимларни Тимур Бутунбаев ва Ҳабибулла Қувондиқов эгаллаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: