11:40 | 18.01.24

                       

Инвестициялар вазири ўринбосари Бадриддин Абидов ва Техник тартибга солиш агентлиги раҳбари Дилшод Саттаров ишдан олинди

Шунингдек, инвестиция комплексига кирувчи вазир ва ҳокимларнинг режалари ва натижалари суст бўлган ўринбосарлари ишдан бўшатилган.

Ўз тизимидаги камчиликлар ва сусткашлик учун Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Бадриддин Абидов ва Техник тартибга солиш агентлиги раҳбари Дилшод Саттаров лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда инвестиция, экспорт ва халқаро ҳамкорлик соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Шунингдек, инвестиция комплексига кирувчи вазир ва ҳокимларнинг режалари ва натижалари суст бўлган ўринбосарлари ишдан бўшатилиб, уларга аниқ КПИ белгиланиши ва шундан кейин бир йил муддатга шартнома асосида ишга олиниши белгиланди. Натижага қараб шартнома узайтирилади ёки бекор қилинади.

Бадриддин Нурутдинович Абидов Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари бўлгунига қадар Ташқи савдо вазирининг Ўзбекистоннинг Халқаро савдо ташкилотига қўшилиш масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси лавозимларида ишлаб келган.

Дилшод Неъматович Сатторов Ўзбекистон Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори этибтайинлангунга қадар «Ўзстандарт» агентлигини бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев Президент томонидан огоҳлантирилгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: