18:21 | 18.05.24

                       

Истеъмолчилар фикрига кўра 2023 йилнинг энг яхши бренд номи маълум бўлди

Murad Buildings кетма-кет бешинчи маротаба «кўчмас мулк» йўналишида истеъмолчилар танлови бўйича «Йил бренди» мукофотига сазовор бўлди.

18-19 май кунлари HUMO ARENA муз саройида VI MAKON Маркетинг форуми бўлиб ўтмоқда. Бу Марказий Осиёдаги энг йирик профессионал форум бўлиб, у тадбиркорлар, маркетинг ва сотиш бўйича етакчи мутахассисларни бирлаштиради. Форум доирасида нуфузли мукофот – «2023 йил бренди» ни тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтмоқда.

Ушбу форум еттинчи бор ўтказилмоқда. 25 номинацияда Ўзбекистон экспертлари ва истеъмолчилари танловига кўра мамлакатнинг энг муваффақиятли брендлари ва компаниялари фахрий мукофот билан тақдирланадилар. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили мукофотда 300 дан ортиқ брендлар иштирок этди ва ярим миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг очиқ овоз беришга муваффақ бўлишди. Шунингдек, Ассоциациянинг 200 дан ортиқ шерик ва экспертлари,  ҳакамлар ҳайъати аъзолари сифатида овоз беришди.

Бу йил овоз бериш жараёнида шаффофлик ва маълумотларни ҳимоя қилишга алоҳида эътибор берилди, бу эса ўз навбатида жамиятнинг овоз бериш натижаларига бўлган ишончини мустаҳкамлади. Юқоридаги фикрларнинг барчаси тадбир ташкилотчилари, фаол овоз берган ва ҳалол натижаларга ишонч ҳосил қилган истеъмолчилар томонидан бир неча бор таъкидланган.

«2023 йил бренди» мукофотини топшириш маросимининг биринчи кунида бир вақтнинг ўзида турли номинацияларда бир нечта ғолиблар аниқланди, аммо Murad Buildings девелопер компанияси жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг алоҳида қизиқишини уйғота олди десак асло хато бўлмайди. Компания кетма-кет бешинчи маротаба «кўчмас мулк» йўналишида истеъмолчилар танлови бўйича «Йил бренди» мукофотига сазовор бўлди. Бу эса ўз навбатида компаниянинг ўз устида доимий ишлашга бўлган истагини акс эттиради.

Murad Buildings асосчиси ва раҳбари Мурод Назаров  нутқ сўзлаб, компанияси учун овоз берган барчага самимий миннатдорлигини билдирди:

Биз ҳаммага ва Парвардигорга барчаси учун миннатдормиз! Эҳтимол, кимдир учун ғалаба қозониш ғурур туйғусини уйғотар, аммо бизнинг ҳолатларимизда бу ишонч ва эътирофни оқлаш учун қўшимча масъулиятдир. Бир нарсани айтишим мумкинки, шу пайтгача қилинган барча ишларимиз биз мақсад қилганларнинг 5% дан ҳам ошмайди. Ҳар доимгидек ва бу сафар ҳам мен сизга шуни чин юракдан айта оламанки, Murad Buildings’нинг шаклланишининг дастлабки йилларини ҳисобга олмаган ҳолда, биз доимо бунёдкор фалсафага содиқ қоламиз, мижозларимиз, шерикларимиз ва бутун жамият манфаати учун ишлаймиз», деди Мурод Назаров.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон солиқ қўмитаси маълумотлар базасига кўра, Murad Buildings холдинги таркибидаги компаниялар сўнгги уч йил ичида мамлакатнинг девелопер компаниялари орасида энг йирик солиқ тўловчилар учталигига киради. Компания ўзини ишончли ва масъулиятли шерик, сармоявий ишончли қурувчи ва ўз соҳасидаги инноватор сифатида намоён эта олди.

Олдинда Форумнинг яна бир куни бор. Унда иштирокчилар ва ташриф буюрувчиларни кўплаб қизиқарли жараёнлар кутмоқда: «Йил бренди 2023» кўргазмаси, кўнгилочар дастур, совринлар ўйинлар, экспертлар ҳайъати танлови бўйича «Йил бренди 2023» мукофоти ғолибларини аниқлаш.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: