21:57 | 22.11.23
Сессия охирги марта Париждан ташқарида 38 йил олдин бўлиб ўтган.
Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКО Бош Ассамблеясида навбатдаги 43-сессияни 2025 йилда Самарқандда ўтказиш расман маъқулланди.
Маълумот учун, ташкилот Бош Ассамблеясининг сессияси охирги марта Париждан ташқарида 1985 йилда Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, сайёрадаги энг сирли объектлардан бири бўлган Стоунхенж ЮНЕСКО рўйхатидан чиқиши мумкинлиги айтилганди. Шунингдек, Тожикистон, Эрон ва Туркия ёрдамида ишлаб чиқилган режага кўра, Ўзбекистонда Беруний таваллудининг 1050 йиллиги ЮНЕСКО иштирокида нишонланиши айтилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: