13:22 | 09.12.23

                       

Келаси ҳафта бошида ҳаво ҳарорати -20 даражагача совийди

Республиканинг кўпчилик ҳудудларида қор ёғади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 11 декабрда кечаси -7…-12 даража, кундузи 0…-5 даража, 12 декабрда кечаси -15…-20 даража, кундузи -7…-12 даража, 13 декабрда кечаси -15…-20 даража, кундузи -5…-10 даража совуқ об-ҳаво бўлади.

Бухоро ва Навоийда ҳаво ўзгариб туради, 11 декабр куни баъзи жойларда ёмғир, қор ёғади. 12-13 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат 11 декабрда кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи +1…+6 даража илиқ, 12 декабрда кечаси -7…-12 даража совуқ, кундузи -3…-8 даража совуқ, 13 декабрда кечаси -7…-12 даража совуқ, кундузи -3…-8 даража совуқ, Навоий вилоятининг шимолида 11 декабрда кечаси -7…-12 даража совуқ, кундузи 0…-5 даража совуқ, 12 декабрда кечаси -15…-20 даража совуқ, кундузи -7…-12 даража совуқ, 13 декабрда кечаси -15…-20 даража совуқ, кундузи -5…-10 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради, 11 декабр куни баъзи жойларда қор, ёмғир ёғади. 12 декабр куни эса баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, 13 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат 11 декабрда кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи +5…+10 даража илиқ, 12 декабрда кечаси -5…-10 даража, кундузи -3…-8 даража совуқ, 13 декабрда кечаси -8…-13 даража совуқ, кундузи -3…-8 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво ўзгариб туради, 11 декабр баъзи жойларда қор, ёмғир ёғади. 12-13 декабр кунлари эса  ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат 11 декабрда кечаси 0…+5 даража илиқ, кундузи +8…+13 даража илиқ, 12 декабрда кечаси -1…-6 даража совуқ, кундузи +2…+7 даража илиқ, 13 декабрда кечаси -2…-7 даража совуқ, кундузи +3…+8 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳаво ўзгариб туради, 11-12 декабрда баъзи жойларда қор, ёмғир ёғади. 13 декабрда эса ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат 11 декабрда кечаси -2 даража совуқ ҳамда +3 даража илиқ, кундузи +3…+8 даража илиқ, 12 декабрда кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, 13 декабрда кечаси -5…-10 даража, кундузи -3…-8 даража совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 11-12 декабрда қор ёғади. 13 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат 11 декабрда кечаси ва кундузи 0…-5 даража совуқ, 12-13 декабрда эса кечаси -10…-15 даражагача пасаяди, кундузи -4…-9 даража совуқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: