9:24 | 10.06.24

                       

«Космонавтлар» метро бекати яқинида ёнғин чиқди

Тошкент метрополитени ахборот хизмати «Космонавтлар» метро бекати яқинида ёнғин чиққанига муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг «Космонавтлар» бекати яқинида ёнғин чиқди мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан «Тошкент метрополитени» ДУК маълум қилишича, юзага келган ушбу ёнғиннинг метрополитен тизимига боғлиқлик холати мавжуд эмас. «Космонавтлар» бекатидаги барча қурилмалар нормал ҳолатда ишламоқда.

Фото: Инобат Аҳатова
Фото: Инобат Аҳатова

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: