12:43 | 24.02.24

                       

Куба ва Австралиянинг Ўзбекистондаги элчилари тайинланди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Куба ва Австралиянинг янги элчилари билан учрашиб, улардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди ва дипломатик миссия раҳбарларига муваффақият тилади.

Бахтиёр Саидов 23 февраль куни Куба ва Австралиянинг Ўзбекистондаги янги элчилари билан учрашди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири ўз Telegram каналида хабар берди.

Фото: Telegram / @bakhtiyor_saidov

Вазир дастлаб Кубанинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Карлос Валдес де ла Консепсён билан учрашиб, шонч ёрлиғи нусхасини қабул қилган. Ўзаро муносабатларни қатор соҳаларда янада ривожлантириш, товар ва хизматлар экспортини рағбатлантириш масалалари муҳокама қилинган.

Фото: Telegram / @bakhtiyor_saidov

Шундан сўнг Австралиянинг Ўзбекистондаги элчиси Жон Гиринг билан учрашиб, унинг ишонч ёрлиқлари нусхалари қабул қилинган. Учрашув кун тартиби ўзаро савдони кенгайтириш, ҳамкорликнинг янги имкониятларини излаш ҳамда айрим минтақавий ва халқаро масалаларни қамраб олган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: