16:32 | 09.01.24
Истанбулдан учган самолёт ва маҳаллий рейс бошқа вилоятлардаги муқобил аэродромларга йўналтирилган.
Бухоро вилоятидаги кучли чанг бўрони Бухоро аэропорти фаолиятини чекланишига сабаб бўлди. Оқибатда иккита Самарқанд ва Навоийдаги аэродромларга йўналтирилди, деб хабар берди Uzbekistan airports.
Маълум қилинишича, Turkish airlines авиакомпаниясининг Истанбул-Бухоро йўналишида TK-266 рейсини амалга ошираётган самолёт чанг бўрони туфайли белгиланган аэропортга қўна олмаган. Экипаж Самарқанддаги муқобил аэродромга учишга қарор қилган. Маҳаллий вақт билан соат 15:20 да бортида 62 та йўловчи бўлган самолёт Самарқанд аэропортига қўнган.
Uzbekistan airways авиакомпаниясининг Тошкент-Бухоро йўналиши бўйича HY-23 рейсини амалга ошираётган самолёт Навоийдаги муқобил аэродромга йўл олди. Тошкент вақти билан соат 15:25 да бортида 139 нафар йўловчи бўлган самолёт Навоий аэропортига қўнган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона водийсидаги ноқулай об-ҳаво шароити – қалин туман туфайли Наманган ва Фарғона аэропортларида рейсларни қабул қилиш ва жўнатиш вақтинча чекланганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: