20:11 | 19.02.24

                       

Март ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти

Жаҳон прогнозлаш марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, март ойи нисбатан салқин бўлиши тахмин қилинмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда ундан кўп бўлади.

2023-2024 йилларнинг қиш мавсуми якунланмоқда ва тақвим баҳори келишига ҳам икки ҳафтадан кам вақт қолди. «Ўзгидромет» баҳорнинг биринчи ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Жаҳон прогнозлаш марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, март ойи нисбатан салқин бўлиши тахмин қилинмоқда. Март ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёрдан -1…-2 даражага паст, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиб, +4…+9 даража илиқни, жанубда +10…+11 даража илиқни ташкил этади.

Ой давомида ҳарорат кечалари 0…-5 даража совуқдан +5…+10 даража илиққача, кундуз кунлари +5…+10 даража илиқдан +17…+22 даража илиққача, жанубда +20…+25 даража илиққача кескин ўзгариб туриши прогноз қилинмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда ундан кўп бўлиши кутилмоқда.

Метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун март ойида қайд этилган энг юқори ҳарорат қийматлари ҳудуднинг катта қисмида +30…+33 даража илиқни, жанубий ҳудудларда эса +34…+37 даража илиқни ташкил этади. Бироқ март жуда мураккаб ой деб ҳисобланади. Ушбу ой ҳаво оқимлари йўналиши тез-тез ўзгариши билан тавсифланади. Жанубдан жуда илиқ ҳавони жадаллик билан кириб келиши Волга бўйи, Урал ва Ғарбий Сибир ҳудудларидан совуқ ҳаво оқими кириб келиши билан алмашади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: