14:48 | 16.05.24

                       

Миграция агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Миграция агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди. Айрим ватандошлар жиноий жавобгарликка тортилаётгани маълум бўлди.

Сўнгги вақтларда Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар орасида интернетдаги эълонлар орқали катта пул эвазига маҳсулотни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш бўйича муаммолар юзага келмоқда.

Миграция агентлиги хабарига кўра, мурожаатлардан норасмий куръерлик хизматларида наркотик ёки тақиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (закладка) таклиф қилинаётгани ва бунинг оқибатида полиция ходимлари томонидан улар ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилаётгани маълум бўлмоқда.

Шу муносабат билан, ўзбекистонликлардан норасмий куръерлик хизматларида ишламаслик, катта миқдордаги пул эвазига шубҳали буюмларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бермаслик ёки маҳсулотни албатта текшириш сўралган.

Россия қонунчилигига кўра, наркотик моддаларни сотиш ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: