21:51 | 07.03.24
«Online-mahalla» платформасининг «Аҳоли томорқаси» модулига томорқа ер эгалари томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хонадонда мавжуд иссиқхоналар ҳамда томорқадан самарали фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар ҳар 6 ойда киритилади.
Ўзбекистонда минитракторларни олиб киришда божхона божи ноль ставкада қўлланилади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар берди.
Қарорга кўра, «Online-mahalla» платформасининг «Аҳоли томорқаси» модулига томорқа ер эгалари томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хонадонда мавжуд иссиқхоналар ҳамда томорқадан самарали фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар ҳар 6 ойда (апрель, октябрь ойларида) киритилади.
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ресурслари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан 4 фоизи банк маржаси) қуйидагича берилади:
Шунингдек, 2027 йил 1 январгача мотокултиваторлар (ТИФ ТН коди – 8432 29 100 0), бир ўқли тракторлар (ТИФ ТН коди – 8701 10000 0) ва минитракторларни (ТИФ ТН коди — 8701 91 100 0 — 8701 94 100) олиб киришда божхона божининг ноль ставкалари белгиланади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: