21:03 | 26.10.23 551

Мирзиёев Қозоғистон парламенти Мажлис Раисини қабул қилди

Давлат раҳбари Қозоғистон билан парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаган.

Бугун, 26 октябр куни Президент Шавкат Мирзиёев ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Қозоғистон Республикаси парламенти Мажлис Раиси Ерлан Кошановни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Унда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган. Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ва қўшма корхоналар сони барқарор ўсиб бораётгани, автомобилсозлик, тўқимачилик, электротехника, логистика ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари амалга оширилаётганлиги ҳақида айтиб ўтилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Олий даражадаги келишувларни сўзсиз бажариш, ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш мақсадида яқин парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бундан ташқари, қонун ижодкорлиги фаолияти соҳасида, ўз-ўзини бошқариш органларини ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида тажриба алмашиш, шу жумладан ёш депутатлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш ҳамкорликнинг муҳим йўналиши сифатида белгилаб олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга бориши ва Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиши айтилганди.


Ўзбекистон бўйлаб 3 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистон бўйлаб 3 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

9:15 | 03.12.23 101
Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1694
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1065
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 650
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 572
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1324