16:45 | 07.08.24
Шавкат Мирзиёев томонидан «Пробация тўғрисида»ги Қонун имзоланди.
Президент 7 август «Пробация тўғрисида»ги Қонунни имзолади. Бу ҳақда Ҳуқуий ахборот канали хабар берди.
Қайд этилишича, имзоланган қонунга кўра, пробация – муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш тарзидаги жазоларнинг ижро этилишини таъминлашга, маҳкумларга ижтимоий-ҳуқуқий ва тарбиявий таъсир кўрсатишга, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларга баҳрам беришга, ҳуқуқбузарликларни бартараф этишга қаратилган чора-табдирлар мажмуи ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамаси пробацияни амалга ошириш соҳасида ягона давлат сиёсати рўёбга чиқарилишини таъминлайди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департментининг пробация хизмати пробацияни амалга ошириш соҳасидаги ваколатли органдир.
Пробация назоратини амалга оширишга кўмаклашувчи субъектлар жумласига қуйидагилар киради:
Шунингдек, шахсни пробация ҳисобига қўйиш учун суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими ёки қарори, шунингдек амнистия акти ёхуд афв этиш асос бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: