11:39 | 26.03.24

                       

Mobiuz “Olympic Mobiuz” футбол клубининг бош ҳомийсига айланди

Мобил оператор “Olympic Mobiuz” футбол клубининг бош ҳомийсига айланди.

Mobiuz “Olympic Mobiuz” футбол клубининг Бош ҳомийсига айланди. Ушбу клуб негизида 2028 йилги ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик олиб борилмоқда.

“О, спорт! Сен тараққиётсан! Сиз табиатнинг энг гўзал ижоди бўлмиш инсоннинг камолотига ҳисса қўшасан”, деб 1912 йилда ёзган эди замонавий Олимпия ўйинлари асосчиси Пьер де Кубертен. Спорт саломатликни мустаҳкамлайди, характерни ривожлантиради, инсонни кучли ва чидамли қилади.

Айниқса, спорт ва жисмоний тарбияга меҳр-муҳаббатни ўсиб келаётган ёш авлодда шакллантириш катта аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам ана шу мақсадни амалга оширишга қаратилган.

Mobiuz мобил оператори олимпия спорт турларини ривожлантириш, малакали спортчиларни тайёрлаш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги давлат сиёсатида фаол иштирок этмоқда. MobiuzМиллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда “Olympic Mobiuz” футбол клубига бош ҳомийлик кўрсатиш лойиҳасини амалга оширмоқда.

Olympic Mobiuz” Миллий Олимпия қўмитасиқошида ташкил этилган футбол жамоаси бўлиб, жориййилда Ўзбекистон Про-лигасида дебют қилди. Унинг таркибида 2005-2007 йилларда туғилган футболчиларўйнайди. Жамоа негизида олимпия терма жамоасинишакллантириш учун футболчилар тарбияланади. Бундан ташқари, “Olympic Mobiuz”нинг 11 нафар футболчилари U20 ёшлар терма жамоасига киритилган.

Olympic Mobiuz”нинг мақсади нафақат Про-лигада фаол иштирок этиш ва кейинги мавсумларда Ўзбекистон Суперлигасига чиқиш, балки футболчиларни 2028-йилда Лос-Анжелесда (АҚШ) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига тайёрлашдир.

“Футбол – Ўзбекистонда энг оммабоп ва кенгтарқалган спорт турларидан бири. Биз ёшларнингкамол топиши ва янги марраларни забт этиши, мамлакатимизда ёш истеъдодларни кашф этиш, Ўзбекистонни халқаро майдонда намоён этиш учунпрофессионал спортчиларни қўллаб-қувватлашимкониятига эга бўлганимиздан жуда хурсандмиз. Умид қиламизки, ҳомийлик ёрдами туфайлиOlympicMobiuzва у тарбиялаётган футболчилар шон-шуҳратОлимпига етиб боради”, — деди лойиҳа раҳбари, Mobiuz мобил оператори матбуот котиби СардорТожиев.

Биз Ўзбекистондаги етакчи уяли алоқаоператорларидан бири Mobiuz билан узоқ муддатлиҳамкорликни бошлаганимиздан мамнунмиз. Корхонатомонидан кўрсатилаётган моддий-техник таъминотёшларнинг салоҳиятини максимал даражада намоён қилишга туртки бўлиб, катта масъулият юклайди. Умидқиламанки, клубимиз иқтидорли футболчиларга спорт фаолиятида трамплин бўлиб қолади”, дейдиOlympicMobiuz” футбол клуби директори Жамол Йўлдошев.

Olympic Mobiuz”нинг уй стадиони ТошкентдагиJAR спорт-соғломлаштириш мажмуаси ҳисобланади. Жамоанинг уй ва меҳмон либослари Mobiuzкорпоратив рангларида мос равишда қизил ва оқрангда тайёрланган.

Olympic Mobiuzжамоаси фаолиятини клубнинг Telegram-каналида (https://t.me/olympic_mobiuz) кузатиб боришингиз мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: