11:33 | 01.06.24
Москвада 63 ёшли эркак яшин уриши оқибатида вафот этди. Унинг танасида куйишлар ва электр излари топилган (видео).
Москавада соябон билан кўчада юрган 63 ёшли эркакни яшин урди. У воқеа жойида вафот этган.
Хабар берилишича, Москва яқинидаги Балашиха шаҳрида соябон билан ўтиб кетаётган пенционерни яшин урган. Оқибатда, у вафот этган. Маълумотларга кўра, ҳолат соат 19:00 атрофида содир бўлган.
«1961 йилда туғилган эркакни чақмоқ урди. Воқеа жойига тез тиббий ёрдам бригадаси етиб келган, бироқ реанимация ҳаракатлари ёрдам бермаган. Суд-тиббиёт экспертлари жасадни кўздан кечирмоқда. Эркакнинг соябонига яшин урилгани аниқланди», — дейилади хабарда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг сўзларига кўра, эркакнинг танасида куйишлар ва электр излари топилган. Фавқулодда ҳодиса жойида мутахассислар ишламоқда. Текширув ишлари олиб борилаётганини Москва вилояти Тергов қўмитасининг Бош тергов бошқармаси маълум қилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: