12:01 | 11.07.24
«Мурғак болага ваҳшийлик қилган инсон яшамаслиги керак». Алишер Қодиров ўта ваҳший жиноятлар учун ўлим жазосини тиклашни таклиф қилмоқда.
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 30 ёшли эркак 3 ёшли болани қасддан ўлдиргани, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.
Олий Мажлис қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров сўнгги вақтларда содир бўлаётган жиноятлар ҳақида гапирди.
«Жиноятни ҳаммаси ҳам жиноят, лекин мурғак болага ваҳшийлик қилган инсон яшамаслиги керак. Кеча ёш бир йигитга 20 марта пичоқ уриб ўлдирган жиноятчи судда пушаймонлигини айтиб, 17 йилга қамалди. 25 ёшли бу маҳлуқ қамоқдан 42 ёшида жамиятга ким бўлиб қайтади?
Ҳайвонлашиб кетган жиноятчини солиқларимиз ҳисобига соғлигини сақлаб, қорнини тўйдириб, бошқа инсон бўлиб қолишини кутиб ўтириш-мантиқсиз!», — дейди Алишер Қодиров.
Шунингдек, у бундайлардан жамиятни тозалаш кераклигини айтган.
«Болалар ва бегуноҳ аҳоли қирғинига юзсизларча кўз юмиб, дунёга инсонпарварликдан дарс бераётганларнинг инсонқарашига мослашишга мажбурмизми?
Бу маҳлуқлар нафақат бугун, балки келажакдаги про-маҳлуқларга намуна-устоз бўлиб хизмат қилишини унутмаслик керак», — дейди у.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: