18:11 | 05.09.24

                       

Ўзбекистон йўл қурилиши соҳасида Хитой билан ҳамкорликни йўлга қўяди

Ўзбекистон йўл қурилиши соҳасида Хитой билан ҳамкорликни йўлга қўяди.

Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан жорий йил 24-27 август кунлари Guangdong Hong Kong Macao Greater Bay Area Smart Transportation Industry Expo кўргазмасида Ўзбекистон миллий стенди ташкил этилди.

Ушбу стендда сўнгги 7 йил ичида транспорт соҳасида, йўл қурилиши, инфраструктурани янгилаш йўналишида амалга оширилган ислоҳотлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, «Ўзбекистон транспорт соҳасида ривожи ва имкониятлари» мавзусида тақдимот ташкил этилди.

Кўргазма доирасида иштирокчилар билан Ўзбекистонда йўл қурилиши соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва жойлардаги ҳолат билан яқиндан танишиш мақсадида мамлакатга сафарлар ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.

Хитой томони жорий йилда “Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой” янги темирйўли лойиҳасини амалга ошириш бўйича мамлакатлар раҳбарлари саъй- ҳаракатларини юқори баҳолаб, ушбу темирйўл лойиҳаси амалга ошгач, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо айланмаси янада ошишини таъкидладилар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: