19:41 | 12.09.24
Қўқонда бировнинг машинасини ўғирлаб кетган шахс автоҳалокатга учради (фото).
Қўқон шаҳрида ўғирлаб кетилган автомобил пачақланган ҳолда топилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Қўқон шаҳрининг Пўстиндўз кўчасида қаровсиз қолдирилган автомобил йўқолган.
Тонгги соат 6:00 ларда номаълум шахс ойнаси очиқ ҳолда, калити ўзида қолдирилган Nexia-2 машинасини номаълум томонга олиб қочган
Машинаси қўйган жойида йўқлигини кўрган фуқаро дарҳол ички ишлар органларига хабар берган. ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув натижасида автомобил топилган.
Бироқ Nexia-2’ни олиб қочган шахс йўл-транспорт ҳодисаси содир этган ва автомобилни пачақ ҳолда ташлаб кетган. Қисқа вақт ичида ўғирликда гумонланган шахс ҳам топилган ва қўлга олинган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондорга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Дастлабки терговда гумондорнинг автомобил олиб қочгани далиллар билан исботланиб, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига юборилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: