12:45 | 13.09.24
Россияга ишлашга борган ўзбекистонлик аёлни ваҳшийларча чавақлаб кетган эркак ким экани аниқланди.
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик аёлнинг ваҳшийларча пичоқлаб кетилган жасади топилгани ҳақида хабар берилган эди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Аниқланишича, Полковский шоссесидаги «СалютПлюс» апарт-меҳмонхонасида пичоқ билан жароҳатланган 41 ёшли аёл жасади топилган. Қўриқчи полицияга мурожаат қилган. Марҳума Ўзбекистондан Санкт-Петербургга келган, у миграция рўйхатидан ўтмагани аниқланган. Қотиллик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Қўлга олинган шахс Ўзбекистоннинг 26 ёшли фуқароси бўлган. Тергов маълумотларига кўра, у 11 сентябрь куни можаро пайтида ўз ватандошини пичоқлаб ўлдирган. Эркак айбини тан олган. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш масаласи ҳал этилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: