11:56 | 12.09.24

                       

Россияда ўзбекистонлик аёл ваҳшийларча ўлдириб кетилди

Россияга ишлаш учун борган ўзбекистонлик аёл ваҳшийларча чавақлаб кетилди.

Санкт-Петербургдаги Пулковское шоссе 14-уйдаги турар-жой мажмуаси қўриқчиси хонадонлардан бирида ўлдирилган аёлнинг жасадини топди. Бу ҳақда Фонтанка хабар берди.

Топилган жасад ҳақида бир кун аввал полицияга хабар берилган. Жиноят қидирув ходимлари воқеа жойида ҳали миграция органларида рўйхатдан ўтмаган 41 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасадини кўрган. Жасадда кўплаб пичоқ жароҳатлари аниқланган.

Ушбу факт асосида Тергов қўмитаси томонидан қотиллик моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: