10:07 | 05.09.24
Жиззахда 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 йўлида 4 сентябр куни соат тахминан 17:00 ларда ЙТҲ содир бўлди.
Йўлнинг довон қисмида ҳаракатланиб келаётган «Газ-52» юк автомашинаси ҳайдовчиси нишабликда бошқарувни йўқотган. Оқибатда ушбу юк автомашинаси ўзидан олдинда бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Captiva’нинг орқа чап ён томонидан ва Nexia-3’нинг орқа томонидан урган. Тўқнашув оқибатида Nexia-3 ўзидан олдинда бўлган Spark автомашинасининг орқа қисмига урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Nexia-3 автомашинаси йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш ва расмийлаштириш вақтида автомобил йўлида тирбандлик юзага келган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: