19:55 | 04.09.24

                       

Бўстонлиқда Jetour сувга ағдарилиб кетди

Бўстонлиқда Jetour сувга ағдарилиб кетди (видео)

ФВВ қутқарувчилари томонидан сув тақсимлаш иншоотига тушиб кетган автомобиль олиб чиқилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Бугун, 4 сентябрь куни соат 16:00 да Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, «Ғазалкент-Чирчиқ» йўлида ҳаракатланиб кетаётган Jetour ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Оқтош кўпригидан Ғазалкент сув тақсимлаш иншоотига тушиб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Шунга кўра зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобилни сув тақсимлаш иншоотидан олиб чиқди. Автомобилда йўловчилар бўлмаган.

ФВВ ахборот хизматининг Bugun.uz’га маълум қилишича, машина сувга тушганида ҳайдовчи чиқиб кетишга улгурган ва тан жароҳати олмаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: