10:41 | 03.09.24

                       

Ўзбекистондаги ёлғиз кексалар сони очиқланди

Ўзбекистондаги ёлғиз кексалар сони маълум бўлди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ўзбекистондаги ёлғиз кексалар сонини маълум қилди.

Келтирилишича, 2023 йил 1 сентябрь Ягона миллий ижтимоий ҳимоя ахборот тизимининг “Ёлғиз кекса” модули ишга туширилиб, унда 2023 йил 1 октябрь ҳолатига жами 18 928 нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд бўлган.

2023 йил 1 октябрь – 2024 йил 31 июль ҳолатига реестрга 4647 нафар ўзгалар парваришига муҳтож шахс киритилган ва 6287 нафари реестрдан чиқарилган. 2024 йил август ойи ҳолатига кўра, 17 288 нафар ўзгалар парваришига муҳтож шахс ижтимоий-маиший хизматлардан фойдаланиб келмоқда.

Бунда уларнинг 7939 нафари ёлғиз яшовчи кексалар, 2306 нафари ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар, 4703 нафари ёлғиз кекслар ва 2340 нафари ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар.

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходимлари, ижтимоий ходим, туман тиббиёт бирлашмасининг махсус мониторинг гуруҳи вакили ҳамда фуқаролар йиғини раиси томонидан ижтимоий хизматлар сифати ҳамда индивидуал ижтимоий хизматлар режаси натижалари мониторинги олиб борилмоқда.

Хусусан, мониторинг давомида кўрсатилган хизматлар натижасида шахсларнинг ўзганинг ёрдамига муҳтожлик даражаси камайганлиги ва ҳолати яхшиланиши кузатилиб, қуйидаги ўзгариш кузатилган:

  • ўзганинг ёрдамига анча боғлиқ бўлган шахслар (Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0–53 балл) аввал 780 нафарни ташкил этган бўлган бўлса мониторинг натижасида уларнинг сони 664 нафарни;
  • ўзганинг ёрдамига аён кўриниб турган боғлиқлиги бўлган шахслар (Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 54–62 балл) аввал 1 045 нафарни ташкил этган бўлган бўлса мониторинг натижасида уларнинг сони 1 098 нафарни;
  • ўзганинг ёрдамига мўтадил боғлиқ бўлган шахслар (Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 63–87 балл) аввал 8 597 нафарни ташкил этган бўлган бўлса мониторинг натижасида уларнинг сони 7 650 нафарни;
  • ўзганинг ёрдамига озгина боғлиқ бўлган шахслар (Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 88–115 балл) аввал 5 625 нафарни ташкил этган бўлган бўлса мониторинг натижасида уларнинг сони 3 991 нафарни;
  • ўзганинг ёрдами талаб этилмайдиган шахслар (Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 116 ва ундан юқори балл) аввал 1 280 нафарни ташкил этган бўлган бўлса мониторинг натижасида уларнинг сони 540 нафарни ташкил этган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: