10:34 | 11.07.24
Тошкентда эркак ўзи билан бирга яшайдиган аёлнинг 3 ёшли боласини бир неча маротаба пичоқлаб ўлдирди.
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 30 ёшли эркак 3 ёшли болани қасддан ўлдирганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар берди.
Маълум қилинишича, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, 9 июль куни Яшнобод туман, Яккатол кўчасидаги кўп қаватли уйда ижарада яшаб келаётган 1993 йилда туғилган эркак, ушбу манзилда қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келган аёл билан жанжаллашиб қолган. Оқибатда, аёлнинг биринчи турмушидан 2021 йилда туғилган ўғил фарзандига ўткир тиғли жисм (пичоқ) билан бир неча маротаба тан жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бола шифохонага олиб келингунга қадар вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича Яшнобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: