21:30 | 07.03.24

                       

«Муштум» журнали фаолияти давом эттирилади

Бир асрлик тарихга эга «Муштум» журнали фаолияти тўхтатгани ҳақида хабар берганди. Таҳририят иқтисодий муаммолар ижобий томонга ҳал этилганини маълум қилди.

«Муштум» журнали 6 март куни фаолиятини тўхтатгани ҳақида хабар берганди. Ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.

Фото: Telegram / @mushtumjurnali

Блогер Мирзаёр Эркинов «Муштум» каби нашрлар замонга мослашиб, монопол фикрдан холи бўлиб, рақамлаштирилиб, сайти очилиб, фаол ишлаши керак деб ҳисоблади.

Бундан ташқари, блогер Умид Гафуров «Тирикчилик» донат платфомрасида журнал учун махсус саҳифа очиш ҳақида фикр юритди. У ҳам «Муштум» ёпилмаслиги керак деб ҳисоблаган.

Журналист Ибрат Сафо бўлса «Муштум» журнали босмадан чиқиши тўхташи билан Қодирий вақтидан бери чоп этиб келинган тарихий нашр, бутун бошли «институт» ёпилди деб ёзган.

7 март куни «Муштум»нинг расмий Telegram каналида журнали (ва унинг барча интернет тармоқлари) ўз фаолиятини давом эттириши эълон қилинди. Юзага келган келишмовчиликлар ҳамда иқтисодий муаммолар ижобий томонга ҳал этилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: