14:48 | 12.05.24
Наманганда 1 синф қизга зўравонлик қилган 68 ёшли эркакга қамоқ эҳтиёт чораси тайинланди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Наманганда 1 синф қизга 68 ёшли эркак таҳдид қилиб, уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилгани ҳақида хабар берилган эди. Болалар омбудсмани вазиятни ўрганди.
Хабар берилишича, Янги Наманган туманида яшовчи Ф.О. (аёл) ички ишлар органларига 7 ёшли қизи Ж.С. кўчада ўртоқлари билан ўйнаб юрган вақтида шу ердан ўтиб кетаётган И.Б. (эркак) қизни автомашинасига чиқариб, унга уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилганлиги ҳақида арз қилган.
Ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасида 2024 йилнинг 1 май куни Б.И. айби Жиноят Кодекснинг 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми билан қайта кўриб чиқилди. Судга киритилган илтимоснома асосида суд томонидан Б.И. га «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.
Бугунги кунда жиноят иши юзасидан Янги Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: