14:12 | 01.05.24
Наманганда 68 ёшлик эркак 1 синф қизга зўравонлик қилди. Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Наманганда 1 синф қизга 68 ёшли эркак таҳдид қилиб, уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Хабар берилишича, Янги Наманган туманида яшовчи Ф.О. (аёл) ички ишлар органларига 7 ёшли қизи Ж.С. кўчада ўртоқлари билан ўйнаб юрган вақтида шу ердан ўтиб кетаётган И.Б. (эркак) қизни автомашинасига чиқариб, унга уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилганлиги ҳақида арз қилган.
Воқеа юзасидан 2024 йилнинг 5 апрель куни Наманган шаҳар ИИО ТБ томонидан И.Б. га нисбатан ЖКнинг 129-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: