18:41 | 22.05.24
Наманганда 545 млн сўм кредитни талон-торож қилган раҳбарлар ушланди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Наманган вилояти Учқўрғон туманида замонавий автомобилларга хизмат кўрсатиш учун ажратилган имтиёзли кредитни талон-торож қилган корхона раҳбарлари ушланди.
Маълум қилинишича, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Учқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда аниқланган. «Й.Д.» МЧЖ ва «М.қ.М.» ОК раҳбарлари тижорат банки Учқўрғон филиалидан замонавий автомобилларга хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш учун ажратилган имтиёзли кредит ҳисобидан харид қилинган ускуна ва электр жиҳозларини сотиб юбориб, жами 545 миллион сўм имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: