10:37 | 04.03.24

                       

Наманганда «Damas» ёниб кетди

Наманганда устахонада турган «Damas» автомобили ёниб кетди. Ёнғин устахона ишчилари ва ён атрофдаги фуқаролар томонидан бартараф этилган.

Наманган шаҳридаги устахонада «Дамас» автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, 3 март куни соат 12:26 да Янги Наманган тумани Ишонч МФЙда жойлашган автомабилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасига таъмирлаш учун олиб келинган «Damas» автомобилида ёнғин содир бўлган. 

Ёнғинни устахона ишчилари ва ён атрофдаги фуқаролар билан бартараф этилган. Содир бўлган ёнғин юзасидан қутқарувчиларга хабар ўз вақтида бормаган ва воқеада куйиб тан жарохати олганлар йўқ. 

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: