23:50 | 02.11.23
МЧЖ ходимлари умумий қиймати 826,2 млн сўмлик электр энергиясини ўзбошимчалик билан ишлатиб келишган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига кўра, Наманган вилоятининг Уйчи туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган корхона аниқланган.
Айтилишича, тумандаги «Н.Ч» МЧЖ ишлаб чиқариш корхонасининг раҳбари Ю.И., корхона электриги К.Т. ва бошқалар корхона ишлаб чиқариш цехининг 3 дона трансформаторини алмаштириб, электр ускуналарини ўзбошимчалик билан тармоққа улашган. Сўнгра жами 826,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келишган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: