21:15 | 17.10.23 1856

Наманганда йоддан заҳарланган болаларга «ўткир респираторли инфекциялар» ташхиси қўйилган

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, заҳарланганлар сони 359 нафарга етган.

Bugun.uz’ даги мавжуд маълумотларга кўра, Чустда йоддан заҳарланган болалар сони 359 нафарга етган. Улар шаҳар шифохонасига мунтазам кўрикка чақирилиб, тиббий текширувдан ўтказиляпти. Шифохонага олиб борилган барча болаларга бир хил турдаги томчи укол қилинган ва баъзи болаларга бу ҳеч қандай ёрдам бермаган. Уларнинг барчасига «ўткир респираторли инфекциялар» ташхиси қўйилган.

Маълумот учун, ҳар бир 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга ҳафтасига 500 миллиграмм, 7 ёшдан 14 ёшгача бўлганларга эса 1000 миллиграмм йод берилиши керак бўлган.

Bugun.uz’ бир вақтнинг ўзида иккита боласи касалланган ота-она билан суҳбатлашди.  Уларнинг айтишича, болалари шифохонадан чиққач, бир ҳафта давомида қорни оғриётганлигидан шикоят қилган. Шифокорлар томонидан ҳеч қандай аниқ ташхис қўйилмаган. Аммо ҳозирда болаларнинг аҳволи яхши.

Илгари текширилган дориларда заҳарли моддалар топилмаган. Болалардан барча тестлар олинган ва лабораторияга юборилган. Якуний натижалар чиқмагани туфайли, заҳарланишнинг асосий сабаби ҳали аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, aввароқ, Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланиб, текширув ҳаракатлари Бош прокуратура назоратига олингани ҳақда хабар берилганди. Шундан сўнг, ССВ заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилгани ҳамда шахсан вазирнинг ўзи вазиятни назоратга олганини айтганди. Вақт ўтиб, Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов заҳарланиб, шифохонага ётқизилган барча болалар соғайиб, уйларига рухсат берилганини маълум қилганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1034
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 897
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 546
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 459
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1165
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 953