9:49 | 17.12.23

                       

Наманганда касб ҳунар-мактаби «замдиректори» ўқувчиларни дўппослади — видео

Болалар омбудсмани расмий маълумот берди.

Бир нечта ўсмир болаларни катта ёшли эркак ураётгани акс этган видеоёзув ижтимоий тармоқларда тарқалди. Болалар омбудсманига кўра, ҳолат назоратга олинган.

Аниқланишича, 2023 йил 15 декабр куни Наманган вилоятининг Чуст тумани «Гулистон» МФЙ ҳудудидаги 2-сон касб ҳунар-мактаби директор ўринбосари А.Н. дарс вақтида сабабсиз ўқув машғулотларига қатнашмаётганлиги важи билан мактаб ўқувчилари 2007 йилда туғилган М.С., М.А. ва 2006 йилда туғилган Ю.Д., Ф.А ларни калтаклаган.

Ҳолат юзасидан ҳозирда Чуст тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Тошкентда мактаб директори ўқувчиларни калтаклагани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: